Ўзбекистон армияси МДҲ мамлакатлари орасида учинчи ўринда

Дата: 17:01, 19-04-2018.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон армияси Global Firepower энг яхши армиялардан рейтингида 39-ўринни ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 30-ўринни эгаллаган эди.

Global Firepower ҳисоботига мувофиқ, ўзбек армияси собиқ совет ҳудудида фақат Россия (2) ва Украинадан (29) қуйида.

Собиқ совет давлатлари орасида Ўзбекистондан пастда Беларусь (41), Қозоғистон (50), Озарбайжон (53), Туркманистон (80), Қирғизистон (91) ва Тожикистон (96) кабилар бор.

Таъкидланганидек, рейтингнинг дастлабки уч ўринни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллаган. Шунингдек, Ҳиндистон ва Франция ҳам кучли бешликдан жой олган.

Умуман олганда, дунёнинг энг яхши армиялари рейтинги 136 мамлакатдан ташкил топган. Ядро қуролига эга давлатлар бонус баллари олганлар, шунингдек, НАТОга аъзо давлатлар томонидан қўшимча балл олишган.

Эслатиб ўтамизки, Global Firepower – ҳар йили Ҳарбий куч индексини (Global Firepower Index) тузувчи халқаро тадқиқот компаниясидир. Индекс дунё давлатларини ҳарбий бюджети, армияси сони, танклар, самолётлар, сув ости кемалари сони бўйича комплекс баҳолайди.

Сурат манбаи: https://yenicag.ru/armiya-amir-tejmura-vs-uzbekistana-priznany-samymi-silnymi-v-tsa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: