Ўзбекистон армрестлинг бўйича ЖЧ энг яхши ўн термаси сафига кирди

Дата: 17:23, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси армрестлинг бўйича 38-жаҳон чемпионатининг 10 энг яхши терма жамоалари сафига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, чемпионат 1-10 октябр кунлари Болгариянинг Благоевград шаҳрида бўлиб ўтди. Шунингдек, бу ерда пара-армрестлинг бўйича чемпионат ҳам бўлиб ўтди.

Мусобақаларда дунёнинг 52 мамлакатидан 1,2 минг атрофида спортчилар, жумладан, Ўзбекистоннинг 29 вакили ҳам иштирок этди.

Мусобақалар якунлари бўйича Ўзбекистон термаси тўртта олтин, учта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Дмитрий Дукаев биринчиликнинг энг яхши рефериси деб топилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: