Ўзбекистон асфальтобетон заводлар яратишга немис компанияларини жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 10:21, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон асфальтобетон заводлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар яратишга немис компанияларини жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентда “Ўзавтойўл” ва BOMAG GmbH и AMMANN немис компания раҳбарияти ўртасидаги шу каби ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга доир музокаралар бўлиб ўтди.

“Ўзбек томони йўл хўжалигида маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш асосида бутловчи қисмларнинг бир қисмини маҳаллийлаштириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Ўз навбатида, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхард Хефер-Виссинг йўл қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши ва немис компания юқоридаги ҳамкорлик йўналишларини ривожлантиришга қизиқиш билдирганликларини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: