Ўзбекистон асосий капиталга инвестициялар бўйича МДҲ мамлакатлари орасида фақат Тожикистондан ортда қолди
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистон асосий капиталга инвестициялар бўйича МДҲ мамлакатлари орасида фақат Тожикистондан ортда қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ) МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси сайтидаги маълумотларга асосланган ҳолда.
Унга кўра, ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 109,9% ташкил қилган бўлиб, Тожикистонда ушбу кўрсаткич 122,9% етган.
МДҲ қолган мамлакатлар анча ортда қолиб кетган. Хусусан, Туркманистонда у 107,9%, Қирғизистонда 104,5%, Қозоғистонда 103,5%, Озарбайжонда 100,5%, Арманистонда 100,1%, Молдовада 97,5%, Россияда 94,2%, Украинада 90,8% ва Беларусда 86,1% тенг бўлган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 108%, саноат маҳсулотлари ўсиши 108,1%, юк ташувлари ўсиши 104,3% ва сакана савдо ўсиши 115% ташкил қилган. Бу анча яхши кўрсаткичлардир.