Ўзбекистон Қатар футболчилари устидан ғалаба қозонди

Дата: 16:25, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўтган якшанба, 27 декабрда Ўзбекистон Олимпиа термаси Дохадаги ўқув машқ йиғини доирасида Қатар футболчилари устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самвел Бабаян шогирдлари ўзларининг якуний учрашувлари ўтказиб, Қатарлик тенгдошларига қарши ўйинни ютиб олдилар.

Республика Футбол федерациясига кўра, Ўзбекистон Олимпиа термаси таркибида голларга Акром Камилов ва Достон Турсуновлар муалифлик қилдилар.

Эслатиб ўтамизки, БАА ва Қатардаги йиғин давомида Ўзбекистон термаси жами 3 ўйин ўтказди. Қатарга қарши ўйинга қадар жамоа КХДР устидан ғалаба қилиб (4:2), Сурияга ютқазди (0:1).

Янгилик билан ўртоқлашиш: