Ўзбекистон қатор автомобилларни олиб киришга божларни бекор қилишни муҳокама қилмоқда

Дата: 17:57, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон қатор автомобилларни олиб киришга божларни бекор қилишни муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида кўзда тутилган.

UzNews.uz нашри маълумотига кўра, хужжат лойиҳасига мувофиқ, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда: юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари, махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авариявий автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).

Эслатиб ўтамизки, март ойида республика ССПнинг раиси Алишер Шайхов Ўзбекистон автомобиль бозорини назорат қилишнинг самарали воситаларига ўтишини маълум қилган эди.

Маълумки, бугунда мамлакатда уч катта автомобиль корхоналари мавжуд. Булар енгил машиналар чиқарувчи GM Uzbekistan, автобус, юк автолари ва махсус техникалар чиқарувчи Sam Auto ва MAN автокорхоналаридир.

Ўзбекистонда ҳозирга қадар ички автомобиль бозори қаттиқ ҳимоя қилинади. Хориждан олиб келинадиган енгил ва юк автомобилларига божхона қийматидан 70% ва  двигателнинг куб. см.ри учун $3 миқдорда бож ўрнатилган. Унинг миқдори автонинг ишлаб чиқарилган йили, жойи ва двигатели ҳажмига боғлиқ ҳолда белгиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: