Ўзбекистон авиакомпанияси Хитойга учаётганларни огоҳлантирди

Дата: 21:40, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Хитойга учаётган йўловчиларни 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу мамлакат ҳудудига Кат (Catha edulis) психотроп моддасини олиб кириш таъқиқланганлиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МАКдан хабар беришларича, 19 майдан бошлаб Кат (КНАТ) Хитой Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситаларини назорат қилиш давлат бошқармаси, ХХР Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ва оилани режалаштириш давлат комиссияси томонидан нашр қилинган “Психотроп препаратлар турлари рўйхати”га киритилган.
Хитой Жиноий ҳуқуқи қарорига кўра, Кат (КНАТ) наркотик восита ҳисобланади ва уни мамлакат ҳудудига олиб кириш таъқиқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: