Ўзбекистон авиакомпанияси маҳаллий рейсларда имтиёзлар жорий этмоқда
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) маҳаллий рейслар тарифларида ўзгаришлар бўлгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жумладан, авиаташувчи Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишига нисбатан ҳам реклама тарифи жорий қилди. Бу йўналишдаги авиачипта нархи йиғимларини қўшиб ҳисоблаганда 50 еврони ташкил қилади. Ўзбекистон резидентлари тўловни Ўзбекистон Марказий банкининг авиачипталарни сотиш кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширадилар.
Шунингдек, Тошкентдан Андижон, Фарғона, Наманганга бориш ва қайтиш йўналиши бўйича реклама тарифи амал қилиши тўғрисида хабар қилади. Ушбу йўналишларда бир томонга чипта нархи йиғимларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 17 еврони ташкил этади. Ўзбекистон резидентлари тўловни Ўзбекистон Марказий банкининг авиачипталарни сотиш кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширадилар.