Ўзбекистон авиакомпанияси Польша термаси ишқибозларини ташиди

Дата: 16:42, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси (МАК) Польша термаси ишқибозларини Қозонга – футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар қилишларича, Варшава-Қозон-Варшава йўналиши бўйлаб чартер қатнови 25-июнида амалга оширилди. 185 нафар польшалик футбол ишқибозлари 14-июндан 15-июлга қадар Россияда давом этадиган футбол бўйича FIFA жаҳон чемпионатига замонавий Boeing 757 самолётларида Варшавадан Қозонга олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 18-июнида Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Колумбия терма жамоаси маъмурияти, мухлислари ва футболчиларнинг оила аъзоларини Барселонадан Қозон шаҳрига чартер қатновида етказиб қўйган эди.

Сурат манбаи: http://www.tonghanglive.com/news/46448.jhtml

Янгилик билан ўртоқлашиш: