Ўзбекистон автоишлабчиқарувчилари қайта иш бошладилар

Дата: 17:53, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 2 сентябридан бошлаб Ўзбекистон автоишлабчиқарувчилари профилактик ишлар муносабати билан ўтказилган ишлар билан боғлиқ таътилдан кейин яна қайта иш бошладилар. Бу ҳақида 12news.uz нашри мухбирига “Ўзавтосаноат” компаниясида хабар қилдилар.

“2 сентябрда GM Uzbekistan ҚК ва автобутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз ишини тўлиқ қайта бошлади”, - деб таъкидлади агентлик манбаси.

Шунингдек, у баъзи ОАВнинг “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси ва кореянинг Hyundai ширкати Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бораётганлиги ҳақидаги хабарини ҳам радъ қилди.

“Ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмас”, - деб таъкидлади компания вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: