Ўзбекистон автомобилчиларининг “Шараф кодекси” тузилди

Дата: 10:53, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон автомобилчилари йўлларда ҳайдов маданиятини оширишга қаратилган ўзига хос “инсоний қоидалар тўплами”ни тузиб чиқдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

redpen.uz сайтида таъкидланишича, кодекснинг тузилишида Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” фойдаланувчилари ҳам иштирок этганлар.

“Кодекс йoлда ўзини тутишга доир “ёзилмаган қоидалар тўплами”дан иборат бўлиб, унда “Кўп сигнал бермаслик”, “Барча ҳайдовчи аёллар бирдек эмас”, “Машинани ўзгалар гаражи олдига қўйманг” ва ҳакозо чақириқларни топиш мумкин. Бу эса, қоидалар тузувчиларининг фикрига кўра, ҳайдовчиларни йўлларда хушмуомилалироқ ва чидамлироқ бўлишга чақиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: