Ўзбекистон автомобиллар экспортини кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:31, 06-02-2019.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон автомобиллар экспортини кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган “Ўзбекистон автомобиль саноати: ўтмиш ва келажак истиқболлари” номли матбуот анжуманида.

Хусусан, 2019 йилда “Ўзавтосаноат” автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар экспорти ҳажмини $118,6 млнга етказишни кўзламоқда. Ўтган йилда ушбу кўрсаткич $25,5 млнни ташкил қилган.

Компания вакиллари биринчи навбатда Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига етказиб беришлар қайта тикланишини маълум қилдилар. Бу ҳам автомобилларни тўғридан-тўғри етказиб бериш, ҳам Қозоғистонда йирик қисмлардан йиғишини ўз ичига олади.

Шунингдек, енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 250 мингга етказиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров яқин орада GM Uzbekistan ўз номини ўзгартиришини айтиб ўди.

Сурат манбаи: http://catoday.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: