Ўзбекистон автосалонларида автомобиль сотиб олиш учун деярли 24 минг шартномалар мавжуд

Дата: 15:54, 05-11-2018.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон автосалонларида автомобиль сотиб олиш учун деярли 24 минг шартномалар мавжуд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 2 ноябри ҳолатига GM Uzbekistan АЖнинг расмий дилерлари томонидан автомобиль сотиб олиш учун 23706 дона шартномалар таклиф қилинмоқда”, - дейилади компаниянинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Шундан кейин қайд этилишича, автомобиллар қуйидаги позицияларда тақдим этилган: Spark 2 поз. - 4754 дона, Spark 2 поз. евро - 226 дона, Spark 3 поз. А/Т – 368 дона, Nexia 4 поз. - 2507 дона, Nexia 2 поз. - 802 дона, Cobalt 1 поз. - 2306 дона, Cobalt 2 поз. - 910 дона, Cobalt 4 поз. - 1014 дона, Lacetti 1 поз. - 1812 дона, Lacetti 1 поз. ГБО - 1206 дона, Lacetti 3 поз. - 3118 дона, Malibu - 2596 дона, Malibu Turbo – 148 дона.

Шунингдек, “45 дақиқада автомобиль” дастури бўйича бугун сотувда 343 Spark автомобили мавжуд.

Муаммолар ёки автомобиль учун шартнома олишда таъмагирлик аломатлари туғилганида компания ширкатнинг 78-147-14-14 ишонч телефонлари ёки 78-141-77-77 рақамидаги Call-марказга дарҳол қўнғироқ қилишни сўрайди.

Сурат манбаи: https://kursiv.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: