Ўзбекистон автосаноат ривожига $800 млндан зиёд маблағ йўналтиради
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Яқин беш йил ичида Ўзбекистон автомобиль саноатини ривожлантиришга $800 млндан зиёд маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2021 йилга қадар ривожлантириш дастурида кўзда тутилган.
Хужжатга мувофиқ, беш йилдан кейин Ўзбекистонда авто ишлаб чиқариш ҳажмлари 3 баробарга ошади, импортнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан солиштирма нисбати 12,5%га қисқаради, саноат корхоналарида меҳнат қилувчилар миқдори эса 1,2 баробарга ошади.
“Автосаноатнинг асосий вазифалари орасида – ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, янги авто турлари ва маркаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини қисқартириш кабилар бор”, - деб таъкидланади хужжатда.
Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат”га 2021 йилга қадар ишлаб чиқарилувчи автобуслар ва юк техникаси, ўрнатилган ва тиркама техникалар, шунингдек, уларнинг эҳтиёт қисмлари экспорти аввалдан тўлов қилинмасдан ёки аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.