Ўзбекистон автоташувчилар учун божхона тартибларини соддалаштирди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати автомобил транспорти билан ташилаётган юклар учун қатор божхона тартибларини соддалаштиришга доир қарор қабул қилди. Бу ҳақида REGNUM АА республика ҳукумати вакили маълум қилган.
“1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига автомобил транспорти билан олиб келиниши режалаштирилаётган товарлар ҳақида олдиндан электрон хабардор қилиш тизими жорий этилмоқда”, деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, олдин божхона постларида юкларни етказиш назорати китобини расмийлаштиришлари зарур эди. Бунга кўп вақт сарфланган.
“Эндиликда чегара постини олдиндан хабардор қилган юк ташувчи ўтиш хужжатини тезда олиб, бориши зарур бўлган божхона постига йўл олади”, деди ҳукумат вакили.
“Ушбу чора бизнесга божхона тартибларини тезроқ амалга оширишга имкон беради”, деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ташқи савдо операцияларида 30% рухсат берувчи тартиблар бекор қилинган эди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига импорт товарлар ва транспорт воситалари божхона постига етиб келганидан кейин расмийлаштириш муддати олдинги 10 кундан 3 кунгача қисқартирилган эди.