Ўзбекистон автоташувчилари Беларусда жорий этилган чекловлар ҳақида огоҳлантирилди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон автоташувчилари Беларусда жорий этилган чекловлар ҳақида огоҳлантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (ЎзАДТА) асосланган ҳолда.
Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига кўра, Беларусь Республикасида 2017 йил 15 мартдан 25 апрелгача ва юқори ҳароратларда 23 майдан 31 августгача транспорт воситалари ўқига босимга вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда.
Чекловлар Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг 28 февралга оид махсус қарори асосда жорий қилинмоқда.
Шунингдек, ЎзАДТА сайтида қарорнинг тўлиқ матнига ҳавола ҳам мавжуд.