Ўзбекистон автоташувлари соҳасида 18,5 мингдан зиёд қонунбузилишлар қайд этилди

Дата: 15:37, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) томонидан йўлларда 2348 рейдлар ўтказилиб, натижада 18538 қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, рейдлар Давлат йўл хавфсизлиги хизмати ва Давлат солиқ қўмитаси ходимлари билан биргаликда ўтказилган.

“13663 қонунбузилишлар автотранспорт эгаларининг лицензиясиз фаолият юритиши билан боғлиқ. Уларга нисбатан 12,424 млрд сўмлик жарималар солинди. Шунингдек, 218 корхонага тегишли 259 лицензиялар муддати қонунбузарлик учун 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилди”, - деб таъкидлашди ЎзАДТА.

Бундан ташқари яна 50 корхонага тегишли 56 лицензиянинг амалга қилиш муддати 10 кун ва ундан кўпга тўхтатилди.

5 корхонага мансуб 6 лицензия бекор килинди.

ЎзАДТА биринчи ярим йилда хўжалик субъектларига 1734 лицензия ва 107,55 мингдан ортиқ лицензион карточкалар берди. 1 июлга келиб лицензия берилган автомобиллар сони 93,33 мингтани ташкил қилди.

2016 йилнинг биринчи ярмида лицензия берганлик учун давлат божлари 23,593 млрд сўмни ташкил этиб, бир йил олдингидан 23,7% ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: