Ўзбекистон автотранспорт билан мевасабзовот маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат муддатини 2016 йил 1 июлгача узайтирди

Дата: 15:33, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати мева ва сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни автотранспорт воситаларида экспорт қилишга рухсат муддатини яна узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин ҳукумат 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб мева ва сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни автотранспорт воситаларида ташиш таъқиқланган ва уни темир йул ва авиаташувлар томонга йўналтирган эди. Аммо 2015 йил октябрда 2016 йилнинг 1 январига қадар ушбу маҳсулотларни автотранспорт воситаларидан ташишга ижозат берилган юридик шахслар рўйхатини шакллантириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Янги қарорга мувофиқ, мевасабзовот маҳсулотларини автотранспортларда экспорт қилиш муддати 2016 йил 1 июлгача узайтирилди.

Эспертларнинг баҳоларига кўра, юқоридаги маҳсулотларни темир йул ва авиаташувларга ўтказиш қарори экспортни тартибга солиш, божхона тартиблари шаффофлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: