Ўзбекистон аёллар 55 ёшда пенсияга чиқадиган МДҲ биринчи уч мамлакатлар сирасига киради

Дата: 17:56, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон аёллар 55 ёшда пенсияга чиқадиган МДҲ биринчи уч мамлакатлар сирасига киради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида аёллар ва эркаклар” буклетида келтирилган бўлиб, ушбу тўплам гендер статистикаси бўйича 30-31 майда Вильнюсда (Литва) бўлиб ўтадиган семинарда тақдим этилади. Тўплам БМТнинг ЯИҚ томонидан МДҲ Статистика қўмитаси билан биргаликда тайёрланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда эркаклар 60 ёшда пенсияга чиқадилар. Беларусь ва Россияда ҳам ана шу тартиб амал қилади (аёллар 55 ёшда, эркаклар 60 ёшда).

 Масалан, Украинада аёллар пенсияга 56,5 ёшда, эркаклар 60 ёшда, Молдовада 57 ва 62, Туркманистонда 57 ва 62, Қозоғистонда 58 ва 63, Қирғизистонда 58 ва 63, Тожикистонда 58 ва 63, Озарбайжонда 60 ва 63 ва Арменистонда 63 ва 63 ёшда пенсияга кузатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: