Ўзбекистон Аёллар қўмитасига сузиш ҳавзалари қурилиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш топширилди

Дата: 15:49, 25-02-2016.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Аёллар спорти ривожланишига кўмаклашувчи Ўзбекистон Аёллар қўмитасига Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига қурилаётган сузиш ҳавзалари қурилиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, улар ушбу хавзаларнинг талабларга жавоб бериши, шунингдек, кийиниш хоналари ва душхоналарга эътибор қаратадилар.

Ушбу топшириқ Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгашининг йиғилишида берилган бўлиб, унда қўмита иши ижобий баҳоланди.

Шунингдек, қўмитага маҳаллаларда сув спорти билан шуғулланишнинг ёшлар соғлигига, айниқса, аёллар учун, фойдаси ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш топширилди.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда спорт билан шуғулланаётган қизлар сони 1 млн 4916 кишига етган. 2015 йилда гимнастикачи қизлар сони 59837, синхрон сузувчилар сони 795, курашчи қизлар сони 12693, теннисчи қизлар сони эса 4295 етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: