Ўзбекистон аёллари инновациялари бўлган 4 мингдан зиёд лойиҳаларни тақдим қилдилар

Дата: 10:15, 28-02-2019.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ташкил этилган мамлакат аёлларининг энг яхши инновацион лойиҳалари республика танловида 4 мингдан зиёд техник лойиҳалар, инновацион таклифлар ва ихтиролар тақдим қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” II республика танлови ғолибларини тақдирлаш маромиси бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази томонидан ташкил этилди.

Танловга янги ўсимлик турлари, дори воситалари, АКТ ишланмалари, ўқув дастурлари, ҳунармандлик буюмлари, бизнес-лойиҳалар ва тикув маҳсулотлари тақдим қилинди.

Танловнинг якуний босқичида 300 нафардан ортиқ иштирокчилар танлов учун мўлжалланган ўз лойиҳаларини Республика эксперт кенгашига тақдим этдилар. Тақдим этилган лойиҳаларнинг 100 та энг яхшиси танлаб олинди. Мазкур лойиҳалар муаллифлари танлов ғолибларига айландилар.

Сурат манбаи: wcu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: