Ўзбекистон бўйича тоза ичимлик суви билан марказлаштирилган таъминлаш даражаси 68% ни ташкил этади
Тошкент. 6 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон бўйича тоза ичимлик суви билан марказлаштирилган таъминлаш даражаси 68% ни ташкил этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
"Давлатимиз раҳбари сўнгги икки йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини яхшилашга 2 трлн 400 млрд сўм ажратилганини таъкидлади. Бу аввалги 10 йил ичида ажратилган маблағдан икки баравар кўп. Шунга қарамай, мамлакат бўйлаб тоза ичимлик суви билан марказлаштирилган таъминлаш даражаси 68% ни ташкил этади. Қорақалпоғистонда эса бу кўрсаткич – 52%, Бухоро вилоятида – 53%, Қашқадарё ва Сурхондарёда – 54%, Хоразм вилоятида – 56% га етди", - дейилади хабарда.
Таъкидлаганидек, президент бу ва шунга ўхшаш муаммоларни ҳал қилиш учун ишларни тубдан тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга қадар сув таъминотини шаҳарларда 98%, қишлоқларда 85%, канализация тизимини 31% етказиш кўзда тутилган, бунинг учун $4,5 млрд маблағ керак бўлади.
Соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун эркин бозор талаблари асосида тарифларни шакллантириш зарур. Бундан ташқари, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни 2022 йил охирига қадар ҳисоблагичлари билан 100% таъминлаш керак.
"Шу мақсадда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги олдига 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш ва модернизация қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда тарифлар белгиланиши тартибини жорий этиш вазифаси қўйилди", – дея қайд этилади хабарда.
Шу билан бирга, олис ва тоғли туманлар аҳолисининг ичимлик сувига бўлган харажатларининг бир қисми давлат томонидан компенсация қилиш тартибини жорий этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, сув таъминоти ва канализация тизимлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга тажриба сифатида тақдим этилади.
Йиғилишда соҳа раҳбарлари белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан маълумот бердилар.
Сурат манбаи: president.uz


