Ўзбекистон БАА билан жиноятчиларни ўзаро топширишга доир келишувларни ратификация қилди

Дата: 16:02, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан суд ва ҳуқуқий ҳамкорликка доир уч келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунларни имзолади. Бу тўғрисида душанба куни эълон қилинган қонунлар матнларидан маълум бўлди.

Хусусан, давлат раҳбари жиноятчиларни беришга доир келишувни, ҳукм қилинганларни топшириш ва жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий кўмакка доир қонунларни ратифиция қилиш ҳақида қонунларни имзолади. Улар Ўзбекистон ва БАА ўртасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган кишиларни фуқаролиги таалуқли мамлакатга ҳукмни ўташни давом эттириш учун топшириш соҳасида ҳамкорликни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамизки, хужжатлар 2014 йил ноябрда БААда имзоланган ва Ўзбекистон парламенти томонидан ўтган ҳафта маъқулланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: