Ўзбекистон БААнинг давлат бошқаруви ва инновацион ривожланиш соҳасидаги тажрибасини жорий қилади

Дата: 10:14, 12-04-2019.

Тошкент. 12 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг давлат бошқаруви ва инновацион ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини жорий қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни БАА Ҳукумати ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугунги суҳбат давомида давлат ташкилотлари, илмий тадқиқот марказлари, етакчи компаниялар ва корхоналар, шунингдек, банк ва молия институтлари даражасида фаол мулоқот ва интенсив алмашинувни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

“Давлат бошқаруви ва инновацион ривожланиш соҳасида БААнинг энг яхши тажрибасини амалга оширишда ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат экспертлари томонидан устувор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифларни биргаликда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: