Ўзбекистон Бангкокда ўз инвестицион муҳитини тақдим этди

Дата: 15:35, 26-09-2018.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Бангкокдаги (Таиланд) Бош консуллиги томонидан республика инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 15та йирик Таиланд компаниялари вакиллари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашувда Artor International Co. LTD, Ricardo Accessories Co., Ltd, The Muslim World ва бошқа ширкатлар вакиллари қатнашдилар.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан хабар беришларича, учрашув иштирокчилари соғлиқни сақлаш, савдо-логистика ташувлари, маиший техника ва ускуналар, полимер материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардан бўлишган.

Тақдим этилган тақдимот доирасида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини намойиш этилди. Шунингдек, таиландлик тадбиркорлар фаолият юритаётган эркин иқтисодий ҳудудлар, шу жумладан, фармацевтика соҳасидаги ЭИЗлар доирасида тақдим этилаётган имкониятлар билан таништирилдилар.

Praram 9 Hospital компанияси тадбир давомида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Ўз навбатида, The Muslim World телекомпанияси ўз вакилларини Тошкентга инвестиция соҳасида ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларига бағишланган теледастур тайёрлаш учун юбориш таклифи билан чиқди.

Сурат манбаи: из https://www.aeroflot.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: