Ўзбекистон Бангкокдаги янги бош консулини тайинлади

Дата: 13:05, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Бунга қадар ТИВнинг БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Азиз Алиев Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консули этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“А.Алиев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссиясидаги (ЭСКАТО) вакилидир” – дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://learnthaiwithmod.com/2012/12/bangkok-recieves-worlds-best-city-award/

Янгилик билан ўртоқлашиш: