Ўзбекистон банк соҳаси назоратчиси валюта картасидаги камаймас қолдиқ миқдорини белгилади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки валюта картасидаги камаймас қолдиқ миқдорини белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган ва ундан мижоз фойдалана олмайди ҳамда тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар бажарилганида, комиссия ўрнатилганида ҳосил бўлиши мумкин”, - дейилади банк назоратчисининг хабарида.


