Ўзбекистон банк тизимининг кредит портфели ҳажми 51% кўпайди

Дата: 16:36, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон банк тизимининг кредит портфели ҳажми 51% кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил якунлари бўйича банк тизимининг жами кредит қўйилмалари жорий йил бошига нисбатан 51%га ошиб, 167 трлн сўмни ташкил этди”, - дейилади Марказий банкнинг Telegram-каналидаги хабарида.

Қайд этилишича, кредит қўйилмалари динамикасининг ушбу даврида хорижий валютадаги кредитлар улуши 62%дан 56%га тушиб, камайиш тенденциясига эга.

Сурат манбаи: http://namangan.mf.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: