Ўзбекистон банк тизимининг кредит портфели ҳажми 52%га ошди

Дата: 15:37, 11-04-2019.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон банк тизими кредит портфели ҳажми 52%га ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилнинг биринчи чорагида банк тизимининг умумий кредит портфели 184 трлн. сўмни ташкил этди, бу эса 2018 йилга нисбатан 52%га кўпдир”, - дейилади Марказий банкнинг матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, таҳлил қилинаётган даврда кредит портфели динамикасининг характерли хусусияти хорижий валютадаги кредитлар улушининг 62 дан 56%гача камайиш тенденциясидир.

Сурат манбаи: gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: