Ўзбекистон банк троянлари хужумига учраган фойдаланувчилар фоизи бўйича мамлакатлар рейтингида учинчи ўринда

Дата: 14:46, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон банк троянлари хужумига учраган фойдаланувчилар фоизи бўйича мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар россиянинг “Касперский лабораторияси” компаниясининг “2015 йил иккинчи чорагида ахборот хавфларининг ривожланиши” номли ҳисоботида келтирилади.

Ҳисобот маълумотларига мувофиқ, ўзбекистонлик фойдаланувчилар банк троянлари хужумлари фоизи бўйича Корея Республикаси ва Россия фойдаланувчиларидан кейинги поғонада бормоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон “Барча хужумга учраган фойдаланувчилар орасида мобил банкерлар хужумига учраган банкер улушлари бўйича TOP-10 мамлакат” рўйхатига (6-ўрин) ва “Мобил зараркунандалар томонидан хужумга учраган фойдаланувчилар фоизи бўйича TOP 10 мамлакат” (7-ўрин) рейтингига ҳам кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: