Ўзбекистон банклараро тизимида тўловлар сони учдан бирга ошди

Дата: 10:00, 22-02-2019.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистонда Марказий банкнинг (МБ) банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган тўлов операциялари сони 32%га ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жами умумий қиймати 845,6 трлн сўмлик 74,7 млн операциялар амалга оширилган.

МБдан маълум қилишларича, тўлов тизими барқарорлиги ва унинг ривожланишини таъминлаш президентнинг ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

 

Сурат манбаи: kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: