Ўзбекистон банклари реал тармоқ учун 31,8 трлн сўм кредитлар ажратдилар

Дата: 17:09, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон тижорат банкларининг иқтисодиёт реал тармоғига йўналтирган кредитлари ҳажми 31,8 трлн сўмни ташкил қилиб, 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 30,8% кўпайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкентда банк-молия институтларининг Ўзбекистон иқтисодиёти реал тармоғи корхоналарини модернизация қилишдаги иштирокига бағишланган илмий-амалий конференция доирасида эълон қилинди.

Шу билан бирга, инвестиция кредитлари ҳажми 7,2 трлн сўмдан ошди ҳамда 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 24,1% ўсди.

2014 йилнинг 1 ноябр ҳолатига келиб, банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлари миқдори 8 трлн сўмни ташкил қилди.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: