Ўзбекистон банкларининг муаммоли кредитлари улуши 1% озини ташкил қилади – МБ раиси ўринбосари

Дата: 20:29, 26-11-2015.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон банкларининг муаммоли кредитлари улуши жами кредитларнинг 1% озини ташкил қилади. Бу ҳақида яқинда Тошкентдаги банк форумида Марказий банк раиси ўринбосари Аҳадбек Хайдаров маълум қилди, деб ёзади Газета.uz.

Унинг сўзларига кўра, молия таназзулига қарамасдан, Ўзбекистон банклари NPLнинг (non-performing loans, ишламаётагн кредитлар) қуйи даражасини сақлаб турибди.

Ўзбекистон банкларининг капитал бўйича Банк назорати бўйича Базель қўмитаси шартларини жорий этиш доирасидаги талабларга жавоб бериши (“Базель III”) ғарбий банкларники билан солиштирса бўладиган даражада ёки баъзан ундан ҳам юқори, деб таъкидлади А.Хайдаров.

“Бугунда банк тизими капитал етарлилиги даражаси 23,6% тенг, бу халқаро стандартлар талабларидан деярли 2,5 юқори. Жорий ликвидлик даражаси – 64,5%, бу жаҳон амалиётдаги минимал меъёрдан 2 баравар ошиқ”, - деб кўрсатди МБ раиси ўринбосари.

А.Хайдаров 2016 йил 1 январдан назорат капиталининг энг кам кўрсаткичи 10%дан 11,5%гача кўпайтирилади, назорат капиталининг етарлилик коэффициенти 5%дан 7,5%гача оширилади, деб айтиб ўтди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, январ-сентябрда мамлакат тижорат банклариинг ялпи капитали 2014 йил билан солиштирганда 7,2% кўпайган ва 7,4 трлн сўмга етган. Банк ялпи активлари эса 62,1 трлн сўмгача кўпайган (+10,5%), кредит портфели 39,7 трлн сўмгача кўпайган (+14%), депозитлар ҳажми 31,8 трлн сўмгача кўпайган (+11,6%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: