Ўзбекистон байроғи Нью-Йоркдаги Уолл-стритда ҳилпиради

Дата: 22:30, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон байроғи Нью-Йоркдаги Уолл-стритда ҳилпиради. Бу ҳақида Газета.uz нашри хабар қилмоқда.
“АҚШнинг молиявий маркази бўлган Уолл-Стритда Мутақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш бўйча тантанали маросим бўлиб ўтди”, – дейилади чоршанба куни чоп этилган мақолада.
“Жаҳон” АА маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик миссияси томонидан Америка-Туркистон ассоциацияси томонидан ташкил қилинган тадбирда шаҳар жамоатчилиги вакиллари қатнашганлар.
Байроқни кўтариш маросими давлат гимни жўрлигида амалга оширилган. Байроқ 15-метрлик флагштокда етти кун давомида ҳилпираб туради.
“Тадбир меҳмонларига ўзбек мусиқий композициялари ва миллий қзўиқлардан иборат дастур ҳам тиақдим этилди”, – дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: