Ўзбекистон баъзи қозоғистон товарларига акцизларни сезиларли равишда пасайтирди

Дата: 17:57, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон баъзи қозоғистон товарларига акцизларни сезиларли равишда пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йил 1 апрелддан бошлаб Ўзбекистон импорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акциз солиғини пасайтирди. Бу “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чоралари ҳақида”ги қарорга мувофиқ амалга оширилди. Қабул қилинган чоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистонга март ойидаги сафари самарасидир”, - дейилади ҚР Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, Ўзбекистон бозорига қозоқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитлар яратилди.  Макарон маҳсулотларига акциз бекор қилинди. Ўзбекистонга олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акцизлари буғдой унига 55% (11дан 5%); кунгабоқар ва сафлор мойига 2 бараварга (20дан 10%); консерваланган сабзавотларга 5 бараварга (50дан 10%); мева ва сабзавот шарбатларига 2,3 бараварга (70дан 30%); томат кетчупи ва майонездан ташқари соус тайёрлаш маҳсулотлари ва соусларга 2,8 бараварга (70дан 25%)” пасайди. 

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда қозоқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспорти (90 товарлар бўйича) $426,9 млнни ташкил этган. Ўтган йилда Қозоғистон Ўзбекистонга 1725,2 минг тонна дон, 4,7 млн тонна ун, 96 минг тонна кунгабоқар пистаси, 10,2 минг тонна ўсимлик мойи ва 51 минг тонна картошка экспорт қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: