Ўзбекистон Белорусга мева ва полиз маҳсулотлари етказиб беради

Дата: 14:28, 20-06-2019.

Тошкент. 20 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Белорусга мева ва полиз маҳсулотлари етказиб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 18 июнь куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Белорус қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида сўз юритилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Белорус томони қишлоқ хўжалиги АСК (агросаноат комплекси) соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга, Ўзбекистон томони эса – ўсимликшунослик, уруғчилик ва ем-хашак етиштиришда соҳасида Беларусия ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, сут-товар комплексларини лойиҳалаштириш, қуриш ва юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, наслчилик подасини кўпайтириш учун эмбрионал лабораторияларни ташкил этишга қизиқиш билдирди.

"Ишчи гуруҳ йиғилиши доирасида Белорусга янги мева ва полиз маҳсулотлари етказиб бериш бўйича савдо шартномалари, ТошДАУ Андижон филиали, "Техмаш" ишлаб чиқариш МЧЖ, "Блюминг" МЧЖ, "Белуниверсалпродукт" УК ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур меморандиумнинг асосий мақсади илм-фан интеграцияси доирасидаги ҳамкорликни илм-фан+ишлаб чиқариш таълим ва ишлаб чиқариш форматида йўлга қўйишдан иборатдир. Учрашув якунида протокол имзоланди", - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: agro.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: