Ўзбекистон билан чегарада наркотикларнинг йирик партияси ушланди

Дата: 12:19, 28-08-2017.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегарачилари Тожикистон ҳудудидан наркотикларнинг йирик партияси олиб кирилишига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тожикистондан келаётган 2005 сонли “ Хўжанд–Арис” юк поези “Бекобод” чегара назорат-ўтиш пунктида кўздан кечирилганда унда 2,45 кг гашиш моддаси аниқланди.

“Наркотик вагон каркасининг топиш қийин бўлган жойига яширилган бўлиб чиқди”, - деб таъкидланади Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегара қўмитаси хабарида.

Қизиғи, шу куннинг ўзида чегарачилар Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида шу ерда истиқомат қилувчи 52 ёшли А.Маҳаматюсуповни 1 кг гашиш билан қўлга олдилар. У наркотикларни кичик партияларга бўлиб сотмоқчи бўлган.

Ушбу фактлар юзасидан Ўзбекистон қонунчилиги доирасида тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: