Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Дата: 10:53, 15-11-2019.

Тошкент. 15 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкент Марказий Осиё (МО) мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликлари (ТИВ) раҳбарларини йиғади, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг 13 ноябрдаги "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Шартнома 2019 йил 19 апрель куни Тошкентда имзоланган.

Сурат манбаи: old.xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: