Ўзбекистон билан Непал ўсмирлари Осиё чемпионатида дуранг ўйнади

Дата: 15:31, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр.ЎзТАГ – Ўзбекистон билан Непал ўсмирлари Осиё чемпионатида дуранг ўйнади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда Александр Мочинов шогирдлари Непал ўсмирлар (U-16) терма жамоасига қарши тўп сурдилар. Ўйинда давомида устунлик Ўзбекистон ўсмирлари тарафида бўлганига қарамай, якунда дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 53-дақиқасида Жонибек Кўчимов пенальтидан непалликлар дарвозасини ишғол қилди, аммо ўзбекистонлик ўсмирлар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмадилар ва ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада Непал ўсмирлари стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди - 1:1”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациси матбуот хизматида.

Чемпионатнинг иккинчи турида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси КХДРга қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Ўзбекистон термаси ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатини Непал билан ўйиндан бошлаши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: