Ўзбекистон билан Ўнгар-Тов станциясида қўлга олинган ишчиларга доир музокаралар вақтинчалик тўхтатилди

Дата: 12:53, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон билан Ўнгар-Тов телетрансляцион станциясида қўлга олинган ишчиларга доир музокаралар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда КирТАГга душанба куни ҚР давлат чегара хизматининг (ДЧХ) матбуот хизмати маълум қилди.

“Уларнинг озод қилинишига доир музокаралар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан эълон қилинган мотам туфайли вақтинчалик тўхтатилди”, - деб хабар берди матбуот хизмати.

Бундан олдинроқ Қирғизистон ДЧХ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасидаги баҳсли Ўнгар-Тов қирғиз телетрансляцион станциясининг тўрт ходими қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Муассаса маълумотига кўра, қўлга олинганлар Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон тумани ТИИБ сақланмоқда. Қирғизистоннинг чегара вакиллари уларнинг қайтарилишини талаб қилиб, ишчилар асоссиз қўлга олинган деб ҳисоблашда давом этмоқда.

Қирғизистон давлат чегара хизмати бундан илгари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари чегаранинг баҳсли участкасидаги ходимлари сонини кўпайтирганини маълум қилган эди. Муассаса маълумотларига кўра, Ўнгар-Товга Ўзбекистоннинг икки  Ми-8 вертолётлари қўнган ва ИИВ шахсий таркибини алмаштирган ҳамда канистрларда ичимлик суви олиб келган. ҚР ДЧХ маълумотларига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳудуддаги  Ўзбекистон ИИВ ходимларининг сони 15-20 киши атрофида.

ҚР ДЧХ берган хабарга кўра, августда Ола-Буқа чегара отрядининг “Кербен” чегара заставаси участкасида қирғиз телеминораси ретранслятори ҳудудига вертолётдан Ўзбекистон ИИВ ходимлари туширилган. Чегарачиларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктларини вақтинчлик ёпган. Қирғизистон чегара қўшинлари Ўзбекистон билан давлат чегарасини кучайтирилган ҳолда қўриқлашга ўтишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: