Ўзбекистон БИМТ икки универсал халқаро шартномасида иштирок этди

Дата: 15:38, 17-07-2019.

Тошкент. 17 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг икки универсал халқаро шартномасида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

" Ўзбекистонда 17 июль куни 1996 йил 20 декабрда БИМТ доирасида қабул қилинган ижро ва фонограммалар бўйича шартнома ва муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома кучга кирди",-дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, айни пайтда БИМТнинг мазкур шартномалар иштирокчилари 101 та давлат ва Европа Иттифоқи ҳисобланади.

"Интернетда БИМТ шартномалари" рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг асосий стандартларини белгилайди.

Улар, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқий контентнинг интерактив узатилиши, муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишни чеклаш ва ижодий контентни тарқатиш ва улардан фойдаланишга ёрдам берадиган технологияларни рағбатлантириш каби соҳаларда янги технологик контекстда мувозанатли ҳимоя қилиш тизимининг асосини ташкил этди.

Сурат манбаи: legal.report

Янгилик билан ўртоқлашиш: