Ўзбекистон бир неча турдаги вагонлар қатновини таъқиқлади

Дата: 11:57, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ўзиникидан ташқари ёпиқ вагонлар, музли вагонлар ва термос вагонлар қатновини таъқиқлади, деб ёзади “Коммерсантъ”газетаси.

“Ozbekiston Temir Yollari” бугундан бошлаб мамлакатга Ўзбекистон темир йўл маъмуриятига қарашлиларидан ташқари ёпиқ вагонлар, музли вагонлар ва термос вагонларнинг киришига таъқиқ қўйди. Таъқиқ маълум муддатга – бекор қилунгунга қадар қўйилган”, - деб хабар қилди РТЙ ОАЖ компания мурожаати ва МДҲ темир йўл транспорти кенгаши дирекциясига йўлланган 28 январдаги билдиргига асосланган ҳолда.

Ўтган йили Ўзбекистон Қозоғистонга кетаётган бўш ёпиқ вагонлар, ғалла ташиладиган вагонлар ва темир йўл платформаларига (“Қазақстан темір жолы”га (КТЖ) тегишлилардан ташқари) конвенцион таъқиқ жорий этган эди.

Мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари конвенцион таъқиқ қўйиш ҳуқуқига эга, кейинчалик уларнинг мурожаати Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти кенгаши томонидан уни жорий этиш сабабини таҳлил қилмаган ҳолда қондирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: