Ўзбекистон биринчи чоракда 52,2 минг хорижликка кириш визаси берди

Дата: 14:55, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – 2017-йилнинг январ-март давомида Ўзбекистон ТИВ консуллик бошқамаси ва хориждаги консуллик муассасалари 52224 та хориж фуқароларига кириш визаси берди, шундан 19197 та виза туристларга, 8613 та виза тадбиркорларга расмийлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда берилган кириш визаларининг умумий сони 6 %га (49409), туристик визалар сони 13%га (17077) ошди.

“ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистонга кириш визасини чет эл фуқароларига бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, Ватанга қайтиш сертификатини бериш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 79139 та консуллик амаллари бажарилди”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.

Энг кўп консуллик амаллари қайд этилган Ўзбекистон Республикаси элчихоналари қуйидаги давлатлар: Тожикистонда – 14191 та, Россияда – 7561 та, Қозоғистонда – 5633 та, Германияда – 3714 та, Ҳиндистонда – 3435 та, Жанубий Кореяда – 3369 ва Туркманистонда – 3215 та.

Янгилик билан ўртоқлашиш: