Ўзбекистон биринчи марта пара-таэквондо бўйича Олимпия лицензиясини қўлга киритди

Дата: 12:33, 06-01-2020.

Тошкент. 6 январь. ЎзТАГ – Ўзбекистон биринчи марта пара-таэквондо бўйича Олимпия лицензиясини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) маълумотларига кўра, Таэквондо жаҳон федерацияси (WТ) Токио Паралимпиадасида пара-таэквондистларнинг якуний Олимпия рейтингини эълон қилди.

"Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулжан Наимова 58 килограмм вазн тоифасида Токио-2020 лицензиясига сазовор бўлди. У Ўзбекистон тарихида пара-таквондо бўйича йўлланма қўлга киритган биринчи спортчи бўлди", - дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бу Токио Паралимпиадасида Ўзбекистон пара-спортчиларининг 16 чи лицензиясидир.

Осиё қитъаси учун сўнгги лицензия мусобақаси 10-12 апрель кунлари Уси (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: