Ўзбекистон биринчи ярим йил якунлари бўйича мева-сабзовотлар ишлаб чиқаришни 6,5% кўпайтирди

Дата: 16:06, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2015 йилнинг биринчи ярим йили якунлари бўйича деярли барча турдаги мева-сабзовотлар ишлаб чиқаришни 2014 йилнинг муқобил даврига нисбатан 6,5% кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи ярим йил якунлари бўйича 1,3 млн тонна картошка (+9%), 2,6 млн тонна сабзовотлар (+8,5%), 163 минг тонна полиз маҳсулотлари (+8,1%), 839,2 минг тонна мевалар (+7,3%) ва 24,3 минг тонна узум (+9,1%) етиштирилди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

Келтирилган маълумотларга кўра, бу натижаларга 21,8 минг гектарда интенсив боғлар, 16,6 минг гектарда узумзорлар, 501 фермер хўжалигидаги 264 гектар иссиқхоналар, 9,3 минг шахсий томорқаларда 399 гектар иссиқхоналар барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳисобига эришилган.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил бошидан бери Ўзбекистон 255 минг тонна мева-сабзовот маҳсулотлари экспорт қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: