Ўзбекистон биринчи ярим йилликда қозоғистон цементи импортини 700 баравардан зиёд кўпайтирди
Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида Қозоғистон Ўзбекистонга цемент экспортини 37,4 минг тоннага қадар ($3,1 млн) кўпайтирди. Бу 2013 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 763 бараварга кўп демакдир, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Молия вазирлигининг Божхона назорати қўмитасига асосланган ҳолда.
Божхона иттифоқи бўйича маълумотлар киритилмаган ҳисоботда қайд этилишича, 2014 йилнинг январ-июнида Қозоғистон цемент экспортини 131,4 минг тоннага ёки $11,1 млнга қадар кўпайтирган. Бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда ҳажм бўйича 61,7% ва пул ҳисобида 58,5% кўп демакдир.
Шунингдек, Қозоғистон цементи Тожикистон (84,2 минг тонна ёки $7,2 млнлик), Қирғизистон (9,1 минг тонна ёки $762,6 минглик), Хитой (678,2 тонна ёки $89,7 минглик) каби мамлакатларга ҳам етказилб берилган.


