Ўзбекистон биринчи ярим йилликда Қозоғистон уни импортини 4,9% кўпайтирди

Дата: 18:24, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июн ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой ва жавдари уни экспортини 442,5 минг тоннага ($111,6 млн) қадар кўпайтирди. Бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда ҳажм жиҳатдан 4,9% кўп, пул жиҳатдан 10,3% кам демакдир, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Молия вазирлигининг Божхона назорати қўмитасига асосланган ҳолда.

Божхона иттифоқи бўйича маълумотлар киритилмаган ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг январ-июнида Қозоғистон ун экспортини 886 минг тоннага ($260,6 млн) қадар кўпайтирган. Бу 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда сон жиҳатдан 21,3% кўп ва пул жиҳатдан ҳам 9,6% зиёддир.

2014 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон унинг йирик харидорлари Ўзбекистон (442,5 минг тонна, $111,6 млнлик), Афғонистон (298 минг тонна, $100,5 млнлик (+137,6%), Тожикистон (86,4 минг тонна, $28,4 млнлик), Қирғизистон (31,2 минг тонна, $8,4 млнлик (-63,9%), Туркманистон (24,9 минг тонна, $10,4 млнлик) бўлдилар.

Шунингдек, Монголия 2018,7 тонна, Молдова 520 тонна, Озарбайжон 136 тонна, Грузия 93 тонна, Хитой 82,6 тонна, БАА 40 тонна, Голландия 20 тонна қозоғистон унини сотиб олдилар.

Қозоғистон унининг анъанавий харидорлари бўлган Марказия Осиё мамлакатлари ва Афғонистон кейинги йилларда маҳаллий ун саноатини ривожлантириш мақсадларида ун импортига акцизлар жорий қилдилар.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда Қозоғистон ун экспорти ҳажмининг ярмидан кўпини сотиб олган Ўзбекистон 2013 йилнинг 1 августидан бошлаб буғдой унига қўйилган акциз миқдорини 15%дан 11%гача туширди. Ушбу акциз 2011 йилнинг 1 апрелида жорий этилган эди.

Қирғизистонда ун олиб киришга қўйилган импорт божи 1 кга 3 қирғиз сўмини (1$ = 51,8 қирғиз сўми) ташкил қилади. Айни пайтда Қирғизистон ҳукумати қозоғистон унининг импортга квота жорий этишни муҳокама қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: