Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларига 30 кунлик визасиз режимни белгилади

Дата: 13:58, 19-03-2019.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни белгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кунидан бошлаб 30 кун муддатга визасиз юриш тартиби ўрнатилади", - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида.

Ҳужжатга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга иш юзасидан ташриф буюрадиган Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларига Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойи бошларида Ўзбекистон 45та давлат билан визасиз режимини ўрнатди. Кейинчалик фуқаролар Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқи берилган мамлакатлар сони 64 тага етди.

 

Сурат манбаи: todaykhv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: