Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари ўйинига билетлар савдога чиқди

Дата: 17:21, 28-02-2014.

Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ – 2015 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичининг Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўйинига билетлар бугундан бошлаб савдога чиқди, дея хабар беради Газета.uz интернет-нашри Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.
Билетлар Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони кассаларида эрталаб соат 10дан кечқурун соат 18гача сотилмоқда. Click тўлов тизими фойдаланувчилари эса уларни онлайн режимида сотиб олишлари мумкин.
Билетларнинг қиймати 15 минг сўмдан 30 минг сўмгачани ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари ўйинининг ўзи эса 5 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: