Ўзбекистон Бишкекда бўлиб ўтадиган "МО-ЕИ" вазирликлар учрашувида иштирок этади
Тошкент. 5 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бишкекда (Қирғизистон) бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" вазирликлар учрашувида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 7 июлда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "МО-ЕИ" форматидаги 15-вазирликлар учрашувида иштирок этади", – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, МО бўйича янгиланган ЕИ стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар доирасини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, вазирлар халқаро кун тартибидаги алоҳида масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи дастурига вазирлик учрашувида иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ҳам киритилган.
Сурат манбаи: ca-news.org


